Тармоқларда «Қарши шаҳрида ‘участковой’ бир аёл билан қўлга тушиб қолди» сарлавҳали видео тарқалди. Унда хизмат формасидаги майор гўзаллик салонларининг биридан аёллар билан чиқиб келаётганини кўриш мумкин.
"Дарё"нинг хабар беришича, ушбу ҳолат 2018 йилнинг 8 ноябрида содир бўлган. Ҳодиса юзасидан ўша йили декабр ойида хизмат текшируви амалга оширилган. Видеодаги шахс Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ профилактика катта инспектори лавозимида ишлаган майор Аҳрор Умидов экани аниқланган ва у эгаллаб турган лавозимидан бўлшатилиб, кичик лавозимга ўтказилган.