Ўзбекисистонда шу йилнинг январь-февраль ойларида содир бўлган ЙТҲлар статистикаси эълон қилинди.
Маълум бўлишича икки ой давомида 802 та ЙТҲ содир бўлган. Уларда 265 киши вафот этган.
Умумий ЙТҲнинг 212 таси пиёдаларнинг айби, 105 таси тезликни оишириш, 102 таси ҳайдовчи пиёдани кўрмай қолиши сабаб, 70 таси эса қувиб ўтишдаги нотўғри ҳаракат сабаб содир бўлган.
Энг кўп ЙТҲ Тошкентда содир бўлган. Ундан кейинги ўринларда пойтахт вилояти, Наманган ва Фарғона вилоятлари жой олган.