Бухорода эркак қўшнисини уйидан баландроқ уй қургани учун ўлдирди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Ҳодиса вилоятнинг Қоракўл туманида содир бўлган. Қўшнилар бир неча маротаба жанжал қилишган. Ҳатто улар орасига профилактика инспектори ҳам аралашган. Инспекторларнинг саъй-ҳаракатига қарамай, уларни яраштириш имконияти бўлмаган.
Навбатдаги жанжал вақтида У.Э қўшниси И.Х.га пичоқ билан ҳужум қилиб, уни жароҳатлаган. Тиббий ёрдамга қарамай эркак вафот этган. Гумонланувчи ушланган. Суд ҳукмига кўра У.Э. айбдор деб топилган ва 19 йилу 1 ой қамоқ жазоси тайинланган.