Жорий йил 8 март куни соат 23:00 ларда Самарқанддаги "Икром чойхонаси" ресторанида байрамни нишонлаган қизлар жанжал кўтарди. Гувоҳларнинг айтишича, қизлар ножўя ҳаракат қилишган. Улар кийимларини ечиб, рақсга тушган. Аёлларнинг хатти-ҳаракати ресторандаги бошқа мижозларга ёқмаган.
Ресторан маъмуриятининг илтимосига қарамай улар ҳатто ҳисобни тўлашдан бош тортган ва рақсга тушишда давом этган. Улар ушбу ҳаракатни амалга ошираётганда ресторан томонидан чақирилган ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган. Лекин аёллар спиртли ичимлик таъсирида уларга ҳам қаршилик кўрсатиб, ҳақоратлаган. Вазиятни юмшатиш ва уларни идорага олиб бориш Миллий гвардия ходимлари томонидан амалга оширилган.
Ҳозирда ҳолатнинг барча иштирокчилари қўлга олинган ва етказилган зарар ўрганилмоқда.