Тошкентда фарғоналик 34 ёшли Дониёр Д. "Қўйлиқ" бозори атрофидаги юқори қувватли электр тармоқ устунига чиқиб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди.
Пойтахт ИИББнинг хабар қилишича, воқеа шу йилнинг 4 март санасида соат 17:45 лар атрофида содир бўлган. Д.Д. маст ҳолатда бўлган. ИИББ ходимлари ноҳуш ҳолатнинг олдини олди. Ҳозирда фуқаро Тошкент вилояти клиник психиатрия шифохонасига ётқизилган ва унга психологлар ёрдам беришмоқда.
Ҳодиса виедолавҳаси телеграм каналларда тарқалган. ИИББ эса бундай ҳолатни видеога олиш эмас, балки фуқароларга ёрдам бериш кераклигини эслатган.