Аввалроқ сайтимизда Андижон вилоятида йигит шифокорга тажовуз қилгани ҳақида ёзган эдик.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИББ суриштирув ишлари олиб борди. Маълум бўлишича, воқеа шу йилнинг 29 феврал куни содир бўлган. У опасини йиқилиб жароҳатлангани учун шифохонага олиб борган. Шунда у шифокорларнинг рўйхатга олиш жараёнини кечиктираётганидан жаҳли чиқиб, жанжал кўтарган ва қўлидаги темир буюмни отиб юборган.
“Келсам ҳеч ким йўқ. Иккита врач гаплашиб турипти. Эгизагим бу ёқда қон қусяпти, ғалати бўлиб кеттим. Мен ҳеч қанақа пичоқ билан ҳужум қилмадим. У менинг устачиликда ишлатадиган меҳнат қуролим эди”, – деди жанжал кўтарган йигит.
У шок ҳолатида бўлганини айтиб, шифокорлардан узр сўради.
Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли органлар томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.