Самарқанддаги Сиёб каналидан 8 март куни йўқолиб қолган 3 ёшли боланинг жасади топилди. Бу ҳақда кун нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, бола 8 март куни канал атрофида вояга етмаган қариндошлари билан ўйнаб юрган ва сувга тушиб кетган. Болани 8,9 март кунлари фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳамда қариндошлари қидиришган.
10 март куни соат 13:30 ларда эса каналнинг қуйи қисмидан унинг жасади топилган.
Таҳририят марҳум Беҳрўз Бахтиёровнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб қолади. Болаларингизга ҳушёр бўлинг, азиз ватандошлар!