Тармоқларда Самарқанд вилоятида содир бўлган жанжал видеолавҳаси тарқалди.
Маълум бўлишича, воқеа шу йилнинг 4 март санасида Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли боғда содир бўлган. У ерда Самарқанд давлат университети талабалари муштлашишган. Маълумотларга кўра жанжалда иштирок этган Тарих факультетининг 1 курс талабалари О. Р., З.О., И.Т., А.Т., Ш.Т., С.А.лар ўша жанжалда фаоллик кўрсатишган ва бунинг оқибатида ўқишдан ҳайдалган.
Уларнинг гуруҳ мураббийлари Л.Элимов ва А.Холиқуловлар "ҳайфсан" олган.