Самарқанд вилоятининг Ургут туманида йўқолган қизлар Тошкентда топилди. Бу ҳақда Хабар нашри маълум қилди.
18 ёшли қизлар шу йилнинг 7 март санасида харид учун уйдан чиқиб, қайтиб келишмаган.
Қизларнинг ота-оналари ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилишди. КЎрилган чоралар натижасида қизлар Тошкент шаҳрида топилган. Қизлар нима сабабдан пойтахтга келганини тушинтириб бера олишмади ва бу ҳақда ота-оналарига ҳам маълум қилишмаган. Ҳозирда улар ота-оналари билан бирга эканликлари айтилмоқда.