Наманган вилоятининг Уйчи туманида маст фуқаро автомашинасида йўл четидаги уч нафар шахсни уриб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Воқеа шу йилнинг 26 январ куни тунда содир бўлган. Фуқаро отасининг номида бўлган "Нексия"сини ҳайдаб кетаётганда йўл четидаги уч нафар пиёдани уриб юборган. Уларнинг икки нафари воқеа жойида вафот этган, бир нафари эса шифохонага олиб борилган.
Ҳайдовчи воқеа содир бўлган вақт маст ҳолатда бўлган. Ҳозир унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.