Сурхондарёнинг Сариосиё туманида ўқитувчилар декабрь, январь ойларидаги маошларини ололмаган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ЎзА маълумотига таяниб хабар берди.
Маълум бўлишича, туман халқ таълими тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларига берилиши керак бўлган умумий қийматдаги 1,2 млрд. сўм “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ Сариосиё филиалида ишловчи бўлим бошлиқ Ш.Ш. ва бошқалар томонидан талон-тарож қилинган.
Прокуратура томонидан ушбу жиноят аниқланган бўлиб "еб юборилган" пуллар ундирилган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.