Бухорода 78 ёшли аёлнинг невараси 10 минг долларини ўғирлаб кетди ва ишлатиб юборди. Бу ҳақда вилоятдаги ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилмоқда.
Шу йилнинг 10 март санасида 78 ёшли аёл ҳуқуқ тартибот органларига ўғрилик бўйича мурожаат қилди. Аёл уйидан 10 600 доллар ўғирлангани ҳақида айтган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ўғриликда гумонланган шахс аниқланган. У аёлнинг 28 ёшли невараси бўлиб чиққан. Маълум бўлишича, 28 ёшли эркак маълум вақт давомида бувисининг пулларини ўғирлаб юрган. Йигит пулларни кийимга ва автомашинаси учун эҳтиёт қисмлари сотиб олишга ишлатган. Шунингдек, у 1300 долларни танишига қарзга берган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.