Тошкентдаги гўзаллик салонида "массажчи" фоҳишалар қўлга олинди

Тошкентдаги гўзаллик салонида "массажчи" фоҳишалар қўлга олинди
Тошкентда "массаж" қиламиз деб пул эвазига жинсий алоқа таклиф қилинатёгани маълум бўлди. Шунингдек, гўзаллик салонларида ҳам шундай ишлар содир бўлгани аниқланди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, шу йил 11 март санасида амалга оиширлган рейдда "массаж"чи қизлар аниқланган. Хусусан, "Севара" номи остида фаолият юритган 27 ёшли Озода Ж. сайтларнинг бирида пул эвазига жинсий алоқа таклиф қилганини тан олган. Шунингдек, 30 ёшли Динара А. ҳам сайтга пул эвазига шундай хизмат таклиф қилган.

Ундан ташқари Чилонзор туманида жойлашган гўзаллик салонида косметолог ва "массаж" хизмати билан бирга пул эвазига жинсий алоқа қилиш хизмати ҳам таклиф қилинган. Ана шундай ишни қилган 20 ёшли Одина Д. 100 минг сўм учун фоҳишалик қилаётганда қўлга олинган. Одинадан ташқари ушбу салонда гўёки "массаж" қилаётгандек кўрсатиб, фоҳишалик билан шуғулланишда гумонланаётган 30 ёшли Умида Б. 20 ёшли Рушан А., 32 ёшли Дилафруз И., 27 ёшли Лобархон Ю., 25 ёшли Фарида Х., 27 ёшли Феруза Р.лар ҳам ушланган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича тегишли моддалар билан маъмурий жазо тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Boyka 16 март 2020 12:04
    Эхх афсус аёл деган улуғ номни шунақанги ишлари билан булғаётган аёлларни маъмурий жавобгарликга эмас, балки 5-7 йилгача қамоқ жазосини тайинлаш керак. Мазкур холатдаги аёллар ва қизларнинг ота-онаси бундай ишларидан бехабардир. Арзимаган 100.000 сўм учун катта гунохга ботиб, эркакга танасини сотиб, у билан зино қилиши жаханнам ўтида ёниш билан баробар. Тууффф бунақанги аёлларга.
  2. Озода 15 март 2020 20:56
    Нахотки 100 мингга жаханнамдан канча азоб сотиб олаётганини билишмаса....эссиз аёллар
  3. Ибн Муборак 15 март 2020 08:55
    Жазо кимга қўлланилади. Фоҳишага борган эркакками ё фоҳишагами
  4. Нурулло 13 март 2020 22:39
    Бир кеча ишлаган пули унта жаримага етади
  5. Дилмурод 13 март 2020 19:09
    Майдароқ мехмонхоналарни хам текшириб қўйишса бўлар эди. Кечки пайт хар хил нарсаларни бахона қилиб, эшикни тақиллатиб зериктириб юборишади.
  6. имомназарова мухаббат. 13 март 2020 13:54
    маъмурий билан чекланган шахс бошка жойда фаолиятини давом эттираберади бошка турда жазо конунда белгилашни кайта куриб чикиш зарур
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентдаги гўзаллик салонида "массажчи" фоҳишалар қўлга олинди