Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди.
Маълум бўлишича, кеча 16 март куни соат 21:40 да "Ласетти" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган ва “Газель” русумли микроавтобус билан тўқнашган. Оқибатда микроавтобус ҳайдовчиси ва бир йўловчи воқеа жойида вафот этган. Бир фуқаро оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган ва "Ласетти" ҳайдовчиси ҳамда 9 йўловчи турли хил тан жароҳатлари олишган.
Шунингдек, ҳодисада “ВАЗ 2106” ва “Nexia-2” автомашиналари ҳам жабр кўрган.
Ҳозирда ҳолат бўйича тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.