Бош прокуратуранинг хабар беришича, фейсбукда Миллий гвардия ходимлариидан қочган фуқаро Тошкентдаги Бўрижар каналига ўзини ташлаган ва икки ҳафтадан сўнг мурдаси топилган мазмунида хабар тарқалган.
“Facebook” интернет ижтимоий тармоғида жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шаршара кўчасида Миллий гвардия ходимлари бир нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходими деб тахмин қилинаётган шахснинг ортидан қувганлиги, сўнг у ўзини Бўрижар каналига ташлаганлиги ва орадан 2 ҳафта ўтгач ушбу каналдан унинг мурдаси топилганлиги ҳақидаги ҳабар тарқалган.
Хозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда" - дейилади хабарда.