Самарқандда тунда учрашувга чиққан йигит қизни "самосуд" қилганлар ушланди

Самарқандда тунда учрашувга чиққан йигит қизни "самосуд" қилганлар ушланди
Тармоқларда учрашувга чиққан йигит ва қизни "самосуд" қилиб, урган йигитнинг видеоси тарқалди.

Маълум бўлишича, воқеа шу йилнинг 3 март санасида Самарқанд вилоятида содир бўлган. Самарқанд шаҳрида яшовчи қиз кеч саот 21:00 ларда синглиси билан 1999 йилда туғилган йигитнинг таклифига рози бўлиб учрашувга чиқади. Йигит 1996 йилда туғилган дўсти билан уларнинг олдига боради ва қизларни Тойлоқ туманидаги Туркияга кетган фуқаронинг бўш турган уйига олиб боради. У ерда уларнинг баланд овозини эшитган, бошқа уйда бўлган 6 нафар эркак учрашувга чиққан йигит ва қизларни тарбияга чақириб қўйиш мақсадида уларнинг уйига кирган. Уйга кирган эркакларнинг бири қизларга тарсаки ҳам туширган. Қолган эркаклар эса вазиятни видеога олиб турган. Шундан сўнг маҳалла раиси вазиятдан хабар топиб, барчани тарқатиб юборади.

Вазиятдан сўнг вилоят ИИБ текширув олиб боради ва уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан баённома тузилади ва иш судга оиширилади.

Тарсаки туширган фуқаро Қ.С. эса қилмишидан пушаймон экани айтилмоқда. Энди якуний қарорни суд қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Зирапча 22 март 2020 18:35
    Бу ерда йигит ва кизларнинг хам айби бор ,текшириш керак.
  2. Жамшид 19 март 2020 20:30
    Макола расмий ташкилотлар томонидан берилмаган
  3. Кумри 19 март 2020 16:45
    Заринанинг фикрига кушиламан.
  4. Зарина 19 март 2020 10:13
    киз ва йигитланиям жазолаш кере. балки фохишаликдир бу
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда тунда учрашувга чиққан йигит қизни "самосуд" қилганлар ушланди