Аввалроқ тармоқларда Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг биридаги лифтда йигит қизга тегажоғлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, Тошекнтда яшовчи фуқаро ИИБга кўп қаватли уйларнинг бирида аёл кишининг бақирган овозини эшитганини айтиб, мурожаат қилган. Шундан сўнг тезкор тадбирлар натижасида ИИББ ходимлари гумонланувчининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган ва ушлаган. Гумонланувчи қашқадарёлик 19 ёшли Жамшид экани маълум бўлди.
“Мен шу йилнинг феврал ойи бошида Тошкентга келдим. Машиналарни ювиш шоҳобчасига ишга кирдим. Менинг иш жойим олдидан ҳар куни ёш, жуда чиройли, рус миллатига мансуб қиз ўтиб кетар эди. Бир куни мен унинг ортидан кузатдим. Мақсадим унинг қаерда яшашини билиш эди. У подъездга кирди ва мен ҳам унинг ортидан кирдим. Мен рус тилини билмайман. У лифтга кирди ва уни қучоқлаб, қўлидан ушлаб, телефон рақамини олмоқчи бўлганимда у бақириб юборди”, – дейди гумонланувчи Жамшид .
Жамшидга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан айб эълон қилинган ва иш судга оширилган.