Тошкентда 25 ёшли йигит қўла олинди.
Маълум бўлишича, Иброҳим К. 2019 йилнинг август ойида 22 ёшли Ш.А. билан телеграмда танишган. Шундан сўнг йигит Ш.А.га 800 доллар бермасанг интим суратларингни интернетга тарқатиб юбораман ва қариндошларинга кўрсатиб шарманда қиламан деб қўрқитган. Ушбу ҳолатдан кейин қиз ИИОга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Йигит эса айтилган пулларни пойтахтнинг Яккасарой тумани Бобур кўчасида олаётган вақтда ушланган.
Иброҳим бундай ишни қилишига нима сабаб бўлганини айтмаган ва ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 165 моддаси (“Товламачилик”) билан жиной иш қўзғатилган.