Фарғонада 6 нафар кишидан иборат гуруҳ бир йигитга пичоқ, тош ва темир билан ҳужум қилди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 10 март санасида Фарғона шаҳрида 24 ёшли И.О ва Т.У, ўртасида келишмовчилик юзага келган. Жанжал пайтида улар бир-бирига пичоқ билан ҳужум қилиб, жароҳат етказишган. Шунда И.О.нинг ёнида бўлган танишлари ҳам вазиятга аралашиб, Т.У.га тош, темирлар билан ҳужум қилган. Т.У. оғир тан жароҳати олган, муштумзўрлар эса воқеа жойидан яширинган.
Тезкор тадбир натижасида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари йигитни гуруҳ бўлиб дўппослаган 6 нафар шахсни топишган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иў қўзғатилиб, жиноятни содир этган шахсларнинг 6 нафарига нисбатан “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилди.