Ўзбекистонда 1988 йилда туғилган А.Р. исмли актер фуқарони алдаб кетди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1978 йилда туғилган аёл Г.С. тўйига хонанда Райҳон Ғаниевани олиб келиш мақсададиа актер билан учрашган. Актер тўйга Райҳонни олиб келиш учун аёлдан 6400 доллар олган ва ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган. Тўй эса Райҳонсиз ўтган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг тегилшли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.
Хабарда қўшимча қилинишча, актер Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшайди.