Кеча, 20 март санасида Тошкентда ЙТҲ содир бўлди.
Маълум бўлишича, пойтахтнинг "Тошкент ўйинчоқлари2 заводи бекатида "Исузу" ва "КамАЗ" тўқнашиб кетган. Юк машинасини 15 ёшли ҳайдовчи бошқарган ва унинг эътиборсизлиги натижасида "КамАЗ" автобуснинг чап ён қисмига урилган. Икки киши жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.