Хоразмнинг Хива шаҳрида тасдиқланмаган, нотўғри маълумот тарқатган 1986 йилда туғилган Т. Маҳмуд жазоланди. Бу ҳақда хабар.уз хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 15 март санасида шаҳар кўчаларининг бирида маст фуқаро йўл ўртасида ётиб олган. Уни Маҳмуд видеога туширган ва ижтимоий тармоқларда ерда ётган фуқарони гўёки коронавирусга чалинган дея тарқатиб юборган.
Ушбу ҳолат кейинчалик суриштирув олиб боришга сабаб бўлган ва маълумот тасдиқланмаган. Маҳмудга эса МЖтКнинг 462-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш очилган.
Шундай қилиб, нотўғри маълумот тарқатган фуқаро суд қарорига кўра 1 115 минг сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилди.