Ўзбекистонда кўплаб соҳа вакиллари карантинни қўллаб-қувватлаш мақсадида флешмоб ташкиллаштирди. Унда иштирокчилар "I stayed at work for you. You stay at home for us" (Мен сиз учун ишда қолдим. Сиз биз учун уйда қолинг) мазмунида ёзилган ёзувларни ушлаб суратга тушган ва уни ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Лекин айрим тармоқ фойдаланувчилар компьютер дастурлари ёрдамида ундаги сўзларни ўзгартириб, флешмобнинг устидан кулди. Ҳуқуқ тартибот органлари эса бундай соҳта обрў орттирмоқчи бўлган шахсларни жазоламоқда.
Хусусан, фарғоналик икки эркак «Биз сиз учун автомобиль чиқаряпмиз. Сиз биз учун уни сотиб олинг!» мазмунидаги суратларни тарқатгани учун маъмурий жавобгарликка торитилди. Маъуллар вазият жиддий эканини эслатиб, флешмоблар шунчаки ҳазил учун эмас, балки инсонларни қўллаб-қувватлаш ва хабардор қилиш учун қилинаётганини таъкидлади.