Бухорода "Нексия-3" портлаб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 20 март санасида Бухоро шаҳрида жойлашган «Евро Метан» газ қуйиш шахобчасидан газ қуйдириб чиққан "Нексия-3" "заправка"дан 1500 метр узоқлашгач, портлаб кетган. Оқибатда машинада бўлган 1970 йилда туғилган аёл ҳодиса жойида, йўловчилар она-бола шифохонада вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси 1970 йилда туғилган шифокор И.Н. тирик қолган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.