Самарқандда фермер хўжалиги ишчиси аёлни дўппослаб, умрига зомин бўлди (ФОТО)

Самарқандда фермер хўжалиги ишчиси аёлни дўппослаб, умрига зомин бўлди (ФОТО)
Самарқандда фермер хўжалигида ишловчи эркак норасмиий турмуш ўртоғини дўппослаб ўлдирди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Воқеа шу йилнинг 22 март санасида содир бўлган. Оқдарё туманидаги “Ов Ёғдуси ИКВ” фермер хўжалиги ишчиси 59 ёшли Т.М. 50 ёшли аёл З.У. билан спиртли ичимлик ичган. Шундан сўнг эркак аёлни рашк сабаб дўппослаган. Эркак З.У.нинг боши ва баданининг турли жойларига уриб-тепиб ташлаган. Аёл 23 март соат 02:00 ларда олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келган қасдан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Эркак ушланган.

Самарқандда фермер хўжалиги ишчиси аёлни дўппослаб, умрига зомин бўлди (ФОТО)

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда фермер хўжалиги ишчиси аёлни дўппослаб, умрига зомин бўлди (ФОТО)