Туркиядан Ўзбекистонга қайтган фарғоналик фуқаро вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 63 ёшли фуқаро Ф. инсультдан вафот этган. У шу йилнинг 25 март санасида чартер рейс билан Истанбулдан Фарғонага учган. Фуқарода ногиронлик мавжуд бўлган.
Унда юрак етишмовчилиги, оёқ ва қўлларида ҳаракатсизлик кузатилган. Бу ҳақда хабар олингач, Фарғона шаҳар ҳалқаро аэропортига махсус жиҳозланган реанимобил тез тиббий ёрдам машинаси ўз вақтида етиб келган.
Шундан сўнг беморга зудлик билан реанимацион муолажалар кўрсатилган. Машина ичида унга юрак, нафас тизимини яхшилаш учун муолажалар бажарилиб, дефибриляция амалиёти тезкорлик билан ўтказилган. Стандартлар бўйича ўтказилган муолажаларга қарамасдан, бемор вафот этган.
Унга бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Айни пайтда суд-тиббий экспертизаси ўтказилмоқда, дейилад вазирлик ахборотида.