Жорий йил 28 ноябрь куни Шаҳрисабзда 7 синф ўқувчиси ўзини осиб ўлдирган, дея хабар қилинмоқда ОАВда. Манба келтирган хабарга кўра туман прокуратураси вазяитни ўрганмоқда.
Хабарларга кўра ўқувчи лицейдаги ёмон ҳаракати учун ўзини осиб ўлдирган. Ўша куни ўқувчи лицейдаги ойналарнинг бирини синдирган ва бунинг учун ўқитувчидан дакки еган ва шу куннинг ўзида у ўзини осган.
Манбанинг таъкидлашича бола ўқиган лицей директори ўқитувчи болани урушганини рад этган. Биз лицейда бир-биримизга “сиз” деб мурожаат қиламиз ва бу бизнинг шиоримиз, уни ҳеч ким урушмаган, деган лицей директори.
Вафот этган боланинг қариндошларинг таъкидлашича бола аъло баҳоларга ўқиган ва оиласи ҳам зиёлилардан. Оилада икки қиз ва бир ўғил бўлган.