Самарқандда ёлғон хабар тарқатган эркак 30 суткаага қамалди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1977 йилда туғилган пахтачилик А.Шомуродов маҳалладоши шу йилнинг 25 март санасида кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўлганини эшитган. Шундан сўнг Шомуродов телеграм ижтимоий тармоғида маҳалладоши коронавирусга чалиниб сўнг кўп ароқ ичиб ўлди деган мазмунда ёлғон ва асоссиз хабар тарқатган. Ушбу ҳолатдан кейин эркак топилган ва унга маъмурий жазо тайинланган.
Пахтачи туман Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан Шомуродовга қилган қилмиши учун МЖ тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси билан 30 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.