Бугун, 28 март санасида Юнусободда куёв навкар маросими ўтказилди.
Бу ҳақда тегишли мутасаддилар хабар топгач, дарҳол воқеа жойига етиб борган. Маълум бўлишича, у ерда кичик маросим куёв навкар ўтказмоқчи бўлишган. Маросим ташкилотчилари хатто бир кун олдин ҳам карантин сабаб ва тегишли қарорга мувофиқ тўй ўтказмаслиги кераклиги бўйича огоҳлантирилган. Буни келиннинг отаси ҳам тасдиқлаган. Лекин ташкилотчиларнинг айтишича улар ҳеч қанақа тўй ўтказмоқчи бўлишмаган, шунчаки 5-6 кишидан иборат кичик тадбир - куёв навкар ташкиллаштирмоқчи бўлишган. Тўй эса карантиндан сўнг ўтказилиши режалаштирилган.
ИИВ томонидан воқеа бўйича тайёрланган видеолавҳада тадбир ташкилотчилари, хусусан келин ва куёв ҳам ИИБ биносига олиб келинганини кўриш мумкин.
Юртдошларимиздан бу ҳолатдан ўринли хулоса чиқаришни, карантин чекловлари ва талабларини тўлиқ бажаришларини сўраймиз, дейилади ИИВ ахборот хизмати хабарида.