Тошкентда ўта оғир жиноят содир этгани учун қидирувга берилган самарқандлик йигит қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Аввалроқ бошқарма ўзининг телеграмдаги каналида 1996 йилда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган Аслиддинов Миршараф Аслиддин ўғлини ўта оғир жиноят содир этгани учун қидирувга бергани ҳақида маълум қилган эди. Орадан бироз вақт ўтгач йигит ушлангани хабар қилинди.
ИИББнинг қўшимча қилишича, йигитни ушлашда фуқаролар кўмак берган. Йигит нима сабабдан қидирилгани ва қандай жиноят содир этгани ҳақида маълумот берилмаган.