90 йиллар ўрталарида “Tarona records” компаниясига асос солган Равшан Йўлдошев 2020 йил 30 март санасида вафот этди. Бу ҳақда қалампир.уз хабар қилди.
Маълум бўлишича, Йўлдошев юрак хуружидан 59 ёшида вафот этган. У асли хоразмлик. Марҳум қаерга дафн этилиши маълум эмас.
Маълумот ўрнида, Йўлдошевнинг 5 фарзанди бор. Биринчи турмушидан 3 қиз 1 ўғил ва хонанда Шаҳзода билан эса битта ўғли бор. Йўлдошев хонанда Лоланинг отаси ҳисобланади.
EVERYDAY.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб қолади.