Фарғона вилоятида шу йилнинг 29 март санасида жанжал кўтарган аёл 5 суткага қамалди.
Маълум бўлишича, ўша куни аёл Х.М. Фарғона шаҳар деҳқон бозорида картошка сотилаётган жойда фуқароларга тушинтириш бераётган ИИО ходимларининг талабларини бажармай, уларга бўйсунмасликка аҳолини даъват этган. Бу ҳам етмагандек аёл жамоат жойида ниқоб ҳам тақмаган.
Шундан сўнг ҳуқуқбузарнинг иши шу йилнинг 30 март санасида Фарғона шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди. У МЖ тўғрисидаги кодекснинг 54 ва 195-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.