Сирдарёда мактаб ўқувчиси бедарак йўқолди. Бу ҳақда "Даракчи" хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2003 йил 4 декабрда туғилган Хамрақулова Фотима Али қизи шу йилнинг 17 март санасида яшайдиган уйи Гулистон шаҳар, Боғишамол маҳалласи 58-уй, 3-хонадондан соат 19.20 да чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. У уйидан чиққанда эгнида жигар ранг кўйлак, кўйлак устидан оқ рангли спорт кийими, қора рангли гамаж, оёғида эса кул рангли спорт пойафзали бўлган.
Фотима миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, 8-сонли умумтаълим мактабининг 10 "а "синф ўқувчиси, муқаддам судланмаган.
Бўйи тахминан 155х160 см, гавдаси тўладан келган, юзи юмолоқ, сочи ва қоши қалин қора рангда, кўзи ҳам қора рангда, қулоғи ва бурни ўртача катталикда.