Аввалроқ тармоқларда Instagram’даги жонли эфир вақтида уларни кузатаёганларга нисбатан ҳақоратли сўзлар айтиб, таҳдид қилган йигитлар видеолавҳаси тарқалган эди.
Видео тарқалиб кетгач Тошкент вилояти ИИББ томонидан тезкор равишда ишлар оолиб борилди ва “зўравон”лар ушланди. Маълум бўлишича, видео шу йилнинг январь ойида “Greenrapoff” номли аккаунт томонидан олинган. Ушбу шахслар Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманида яшовчи 2000 й.т. Шоҳжаҳон А. ва 1999 й.т. Жамшид Ҳ.лар эканлиги аниқланган.
Улар билан ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан суҳбат ўтказилди ва уларнинг иши тегишлиги бўйича Тошкент шаҳар ИИОга юборилди.
Видеодаги “зўравон”лар қилган ишидан пушаймон эканини айтиб, ота-онасининг юзини ерга қаратганидан афсусда эканини билдирган.