Қўқонда икки депутатнинг бирига жиноий иш қўзғатилди

Қўқонда икки депутатнинг бирига жиноий иш қўзғатилди
Аввалроқ сайтимиз орқали Қўқонда депутат 15 суткага қамалгани ҳақида ёзган эдик. Маълум бўлишича, Қўқонда яна бир депутатга нисбатан жиноий қўзғатилган. Бу ҳақда хабар.уз хабар қилди.

Бугун, Қўқон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган ва унда депутатлар Х.Н. ва М. А.ларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Манбанинг хабар қилишича, 1979 йилда туғилган депутат Х.Н. телеграмда гўёки Қўқонда икки шахсда коронавирус аниқланиб, карантинга олингани ҳақида уйдирма хабар тақатган. Бундай йўл билан депутат Республика Махсус комиссиясининг карантин қоидаларини қўпол равишда бузган.

Шундан келиб чиқиб ҳозирда депутатга нисбатан ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ахмет. НУКУС тумани 4 апрел 2020 09:52
    Айрим депутатларимизнинг савияси ва билимлари ётарли эмас эканлиги биламиз.....
    Давлат манфатларина хизмат килиш лозим депутатлар....
    Гап суз таркатмастан ишлаш керак депутатлар....

    Аксарият депутатлар номига ишлайди....
  2. имомназарова мухаббат. 3 апрел 2020 23:45
    конунни билмаган инсоннинг шахсияти билан боглик игво таркатадиган шахснинг депутат номини булгаши республикада шармандали вазият
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қўқонда икки депутатнинг бирига жиноий иш қўзғатилди