Жиззахда карантин бўлишига қарамай зиёфат уюштирилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 3 апрел санасида Арнасой туманида 1967 йилда туғилган Х.Қ. шу йил 28 мартда ҳарбий хизматдан қайтган ўғли М.Қ. учун зиёфат ташкил этиб берган. Зиёфатга ўғлининг 24 нафар синфдоши келган.
Ота ҳууқ тартибот органлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.
4 апрел соат 09:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 25 057 та ҳолат аниқланган.