Бугун, 4 апрель куни Муборак туманида соат 00:50 да 28 ёшли Ф.Ш. бошқарувидаги "Спарк" ва 24 ёшли Ф.Х. бошқарувидаги “Зил-130” русумли юк автомашинаси ўртасида тўқнашув содир бўлган. Воқеага "Спарк" ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиб қарама-қарши томонга чиқиб кетгани
сабаб бўлгани айтилмоқда.
Оқибатда "Спарк" ёниб кетган ва унинг ичида бўлган барча шахслар, ҳайдовчи Ф.Ш. ва унинг йўловчилари, 27 ёшли Б.Д. ва 26 ёшли А.М.,лар воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
[center]