Фарғона вилоятида ўғрилик содир этишда гумонланаётган 25 ёшли йигит А.А. ушланди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 26 феврал санасида Марғилонда М.А. исмли аёл ИИБга уйидан 40 минг доллар, 293 млн сўм, 15.000 долларлик тилло тақинчоқ йўқолганини айтиб мурожаат қилган. Унинг маълум қилишича, бу нарсалар унинг темир сейфида бўлган ва ўғри уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, девордан ошиб тушиб, сейфни бузиб нарсаларни олиб кетган.
Ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шундан сўнг дастлабки тергов натижасида ушбу ўғирликни 25 ёшли А.А. содир этганилиги аниқланган. Йигит шу йилнинг 3 апрель санасида ушланган. А.А., гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва ундан ашёвий далил олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.