Жиззах шаҳридаги Қассоблик маҳалласидаги меҳмонхонада фоҳишахона ташкил этган аёл қўлга олинди.
Маълум бўлишича, 1974 йилда туғилган Х.Н. ўзи бошқарувчилак қиладиган меҳмонхонада қўшмачилик билан шуғулланган. Шу йлининг 4 апрелида у икки йигитга 22 ёшли Н.А. ва 26 ёшли Т.М.нинг 19 ёшли турмушга чиқмаган М.Н. билан жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган вақтда қўлга олинди. Далилий ашё сифатида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан 200 минг сўм пул ҳужжатлаштириб олинди.
ИИВнинг хабар беришича, ҳолат юзасидан ЖКнинг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.