АҚШда коронавирусдан вафот этган Ўзбекистон фуқароси самарқандлик артист экани маълум бўлди. Бу ҳақда журналист Карим Бахриев фейбукдаги саҳифасида хабар қилди.
Журналистнинг ёзишича, кеча АҚШда коронавирусдан 51 ёшли Рустам Хожимухамедов вафот этган. Аввалроқ Ўзбекистон ТИВ Нью-Йоркда Ўзбекистон фуқароси вафот этганини тасдиқлаган эди.
Рустам Хожимухамедов бир неча йиллар давомида АҚШда яшади. Артис Самарқандда машҳурликка эришган эди.