Карантин вақтида «эплаб» кўчада ниқобсиз юрган қиз ва 2 йигитга жазо тайинланди

Карантин вақтида «эплаб» кўчада ниқобсиз юрган қиз ва 2 йигитга жазо тайинланди
Бу ҳақда Олий суд хабар қилди.

Бугун Юнусобод туман маъмурий судида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш) ҳамда 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳаракатлари бўйича К. Мажидова (1998 йилда Тошкент шаҳрида туғилган), У. Ҳамидов (1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) ва О. Разыков (1990 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

Аниқланишича, юқоридаги фуқаролар 2020 йил 1 апрель куни соат тахминан 18:00 ларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Амир Темур кўчасидаги Амир Темур ҳиёбонида мамлакатимизда ўрнатилган карантин талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш қоидаларни бузишган. Шунингдек, хавфсизлик ниқобини тақмаган ҳолда Амир Темур ҳайкали меъморий ёдгорлиги олдида коронавирус эпидемияси Ўзбекистондан қачон кетиши ҳақида сўраб, Амир Темур шахсига ҳурматсизлик қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатларини видеотасвирга тушириб, олинган видеолавҳани 2020 йил 6 апрель куни Интернетдаги ижтимоий тармоқга жойлаштиришган.

Суд К. Мажидова, У. Ҳамидов ва О. Разыковнинг айби, улар берган кўрсатмаларидан ташқари билдирги, иш бўйича олинган тушунтириш хатлари, маъмурий баённомалар ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблади.

Юнусобод туман маъмурий судининг 2020 йил 7 апрелдаги қарорига кўра, К. Мажидова, У. Ҳамидов ва О. Разыков Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54, 183 моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш) тартибида узил-кесил 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати ахборотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 8 апрел 2020 09:09
    Бу кизнинг ота онаси каерга караётган экан. кечаси кизчаларини таррангина кийинтириб кучага йигитлар билан чикариб юборар эканда. Ланат шундай ота онага.

    Яна балар нима деб кичкиришади "Крантинга утиравейриб сикилиб кетдик." миш пукингни уйинга утириб ейвер хаммага реклама килмай.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Карантин вақтида «эплаб» кўчада ниқобсиз юрган қиз ва 2 йигитга жазо тайинланди