Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича Навоий вилоятида карантин қоидаларига бўйсунмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.
Хусусан, Тошкентдан келгани учун Нурота туманида яшовчи Ш.С. (аёл), турмуш ўртоғи Б.Б. ва уч нафар фарзанди билан карантинга олинган бўлсада шу йил 6 апрель куни ўзбошимчалик билан карантинга олинган жойдан чиқиб кетган. Кейинчалик улар ушланган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шу йил 7 апрел соат 09:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 32 649 та ҳолат аниқланган.