Аввалроқ карантин қоидаларини бузиб кўчада юрган икки йигит ва бир қиз ҳақида ёзган эдик. Улар қилмишига яраша жазо олгани, 15 суткага қамалгани ва жаримага тортилгани ҳақида ҳам маълумот берилди.
“Зўр ТВ” канали томонидан тайёрланган лавҳада ушланган йигитлардан бири видеони тарқаб кетганини билмагани ва унинг тарқалишида йигитларнинг айби йўқ эканини айтиб, айбни қизга тўнкади.
“Видеони бизлар қўймаганмиз, ўша қиз қўйган ва тарқаб кетиб қолган. Бизда йўқ бу нарса, “именно” ўша видео бизда йўқ. Биз билмай қолдик бу нарсани” – дейди айбдорлардан бири.