Навоий вилоятида карантин тартибини бузганлар аниқланди.
Маълум бўлишича, тунги соат 01:30 ларда шовқин овоз ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг эътиборини тортган. Воқеа жойига ходимлар етиб борганда уйда мусиқий чироқларни ёқиб, бир гуруҳ фуқаролар тунги клуб ташкил этганинининг гувоҳи бўлган. Улар барчаси бир-бирига қўшни эканини айтиб шу орқали айбларини яширмоқчи бўлишган. Лекин қоидабузарлар идорага олиб борилган.
Энди улар қонун олдида жавоб беради. Аввалроқ Навоийда эр-хотин фарзандлари билан карантин қоидасини бузган эди.