Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида олтин қазиётганлар қўлга олинди.
Маълум бўлишича, шу йил 6 апрель санасида Учқудуқдаги қўриқланмайдиган конлардан руҳсатномасиз олтин зарраси бўлган тошларни қазиётган 26 нафар шофирконлик фуқаролар қўлга олинган. Улар шунингдек, карантин қоидасини бузиб, ниқобсиз юришган бўлган. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари келганда эса барчаси қочишга уринган.
«Газета.uz»нинг хабар беришича айбдорлар ушланган ва жарима ҳамда маъмурий қамоқ жазолари тайинланган.