Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими билан ҳайдовчи ўртасидаги жанжал акс этган видеолавҳа тарқалди. Жиззах вилояти ЙҲХББ мазкур ҳолат билан прокуратура шуғулланаётганини маълум қилди деб хабар қилинмоқда ОАВда.
Видеода ҳайдовчи ЙПХ ходимлари томонидан калтакланганини айтади. Воқеа гувоҳларининг айтишича ҳайдовчи таниқли блоггер Лочинбек Тиллабоев, воқеа эса Самарқанд-Жиззах трассасида содир бўлган.
Ҳайдовчи видеода ЙПХ ходими таёқчаси (жезл) билан калтакланганини айтади.
- Бизни шунақанги уришдики хаттоки уларнинг чироқлари (мигалка) синиб кетди. Қулоғимдаги қонни кўряпсизми? Мени ГАИ ходимлари шунақанги уришди, телефон ва ҳужжатларимни олиб қўйишди, - дейди Тиллабоев.
Жиззах вилояти ЙҲХ Департаменти прокуратура ушбу вазият билан шуғулланаётганини хабар қилди дейилмоқда манба тарқатган ахборотда. Жиззах вилояти ички ишлар Бўлимида ҳайдовчининг уни ургани ҳақидаги хабарлари рад этилган.