Фарғонада карантиндан қочган йигитга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 7 апрелда Қирғизистондан келган 18 ёшли Х.С. Фарғона шаҳар, Мурувват кўчасидаги карантин ҳудудидан қочиб кетган. Тезкор қидирув натижасида йигит ўша кўчадаги бошқа уйга яширингани аниқ бўлди. У карантин ҳудудига қайтиб олиб келинди.
Х.С.га нисбатан ЖКнинг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.