Фарғонада ота 6 ёшли ўғлини 4 қаватдан итариб юборди. Бола тирик...

Фарғонада ота 6 ёшли ўғлини 4 қаватдан итариб юборди. Бола тирик...
Фарғонада мудҳиш воқеа юз берди. Ота ўз фарзандини 4 қаватдан итариб юборди.

"Дарё" нашрининг хабар беришича воқеа шу йилнинг 27 январь куни содир бўлган. 6 ёшли Д.Ш.нинг отаси И.Ш. шу куни соат 21:00 ларда Қўқондаги бирлашган темир йўл шифохонаси биносининг 4-қаватидан ўғлини итариб юборган. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органларига 22:30 да хабар келиб тушган.

Дастлаб ота ўз қилмишини яшириш мақсадида бола эҳтиётсизлик натижасида тушиб кетганини айтишга уринган. Лекин шифокорлар ҳаракати билан тирик қолган бола психологларнинг ёрдамида бўлган воқеани айтиб берган. Ота болани 4 қаватда деразадан итариб юборган. Ота хотини уни ва боласини ташлаб Россияга кетгани учун тушкунликка тушиб ушбу ишни қилганини айтишга уринган.

Иш юзасидан дастлаб ЖКнинг 111-моддаси (эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир шикаст этказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган. Лекин кейинчалик тўпланган материаллар натижасида И.Ш.нинг ҳаракатларида ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдиришга суиқасд қилиш аломати борлиги аниқланган.

Шу сабабдан жорий йил 7 апрел куни ЖКнинг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддаси 2-қисми (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдиришга суиқасд қилиш) «в» бандига қайта малакаланиб, Қўқон шаҳар прокуратурасининг иш юритувига олинган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Miss Lady 12 апрел 2020 01:37
    Боладан безор булсаям, улдиришга хакки йук. Уям митти жон, хамма катрри яшашни хохлайдиган инсон. 6 ешида 40 ешли эркакка кучи етмайди. Бу дунеда бола факат ота ва онасига ишонади. Уз отасин килган иши щу булса, келажакка умид топиши кийин булади. Отани узиниям уша ердан улоктириш кере.
  2. Rayxon 11 апрел 2020 06:15
    Kimlardir bolaga zor kimlardir boladan bezor.... biri kam dunyo ekanda...
  3. Мухторжон 10 апрел 2020 11:33
    Харомдан бўлган ота экан ўз жигарбандини ўлдиришга қўли борибди сандақаларни ер қандай қилиб кўтариб юрибти.
  4. Шахзода 10 апрел 2020 09:56
    Шу болани менга бермайсанми ит! Хайвон хам шу ишни килмайди!
  5. O`ZBEK 10 апрел 2020 08:49
    Кулингдан бир битта болани боколмасанг, болалар уйига олиб бориб бер, Одамлардан ор килган сан оли болалар уйига куйишгаю лекин худодан куркмадимикан улдиришга. Узи бекорга хотини ташлаб кетмабди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Фарғонада ота 6 ёшли ўғлини 4 қаватдан итариб юборди. Бола тирик...