Тармоқларда ички ишлар ходимларини ҳақорат қилган эркакнинг видеолҳаваси тарқалди.
Унда эркак "акахон"ларига ишониб постдаги ходимларни ҳақоратлаб ташлайди ва бунда уларга "погон"и ҳам ёрдам беролмаслигини айтади. Ўша йигит 1988 йилда туғилган Фаҳриддин Шарипов экани маълум бўлди. У Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ва Тошкент вилояти Қибрай тумани ўртасидаги постда жанжал кўтарган.
Йигит қилган иши учун 15 суткага маъмурий қамоққа ҳукм қилинди. Эркак қилган ишидан афсусда эканини билдириб ҳамма нарсага ичкилик сабаб бўлганини афсус ва кўзда ёш билан айтди.