ДХХ қарийб 2 кг 300 гр. “опий” ва 6 кг 456 гр. “гашиш” моддаларини мусодара қилди

ДХХ қарийб 2 кг 300 гр. “опий” ва 6 кг 456 гр. “гашиш”  моддаларини мусодара қилди
ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Олмалиқ шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1979 й.т. Асраев Ж.У. тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида 975 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда эса сотиш учун мўлжалланган 2 кг 569 гр. “гашиш” ҳамда 1 кг 997 гр. “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. Аниқланишича, ушбу заҳри қотилни 1988 й.т. Тожибоев Л.М. Тожикистон Республикасидан айланма йўллар орқали Асраевга етказиб берган. Тадбир давомида Тожибоев ҳам ушланди.

Навбатдаги тезкор тадбир Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўтказилди. Мазкур туманнинг 9-мавзесида ҳаракатланиб кетаётган “Ласетти” русумли автомашина текширилганда, мазкур машина ичида бўлган фуқаролар 1972 й.т. Отахонов Ж.Р. ва 1970 й.т. Мирзаев А.М.ларга тегишли бўлган полиэтилен пакет ичидан 1 кг 968 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилди.

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда эса Марғилон шаҳрида яшовчи 1980 й.т. Ахмадалиев Ш.Т. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина Қува тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилганда, машинанинг олди ўриндиғи тагидан 944 гр. “гашиш” моддаси топилди ва ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.

ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1979 й.т. Мирзаев М.О. Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани “Маданият” маҳалласи худудида қарийб 100 гр. “опий” гиёҳвандлик воситасини 17 млн. сўмга сотаётган вақтида ушланди. Мирзаев ушбу “опий” моддасини 1975 й.т. Тошпўлатова Ж.К.дан олганлиги маълум бўлди ва Тошпўлатованинг уйи кўздан кечирилганда хонадон ертўласида 200 граммдан кўпроқ “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштриб олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қарийб 2 кг 300 гр. “опий” ва 6 кг 456 гр. “гашиш” гиёҳванд моддалари мусодара қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ДХХ қарийб 2 кг 300 гр. “опий” ва 6 кг 456 гр. “гашиш” моддаларини мусодара қилди